Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилоятида тез ёрдам машинаси иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Бухоро вилоятида Damas русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 7 июль куни соат 05:25 ларда Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган А-380 Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу автомобиль йўлининг 345-километрида тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси (1988 йилда туғилган Й.П.) Damas русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган Isuzu русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.
«ЙТҲ натижасида Damas русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва 28 ёшли А.Х. исмли йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган», дейилади хабарда.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Пешку тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026