Ўзбекистон | 08:29 / 27.02.2021
9763
2 дақиқада ўқилади
Айрим ҳудудларни ривожлантириш йўналишлари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Қарорларда қуйидагилар белгиланган:
- 2021-2023 йилларда Бухоро вилоятининг Пешку туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари (16.02.2021 йилдаги 72-сон ВМҚ);
- 2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари (16.02.2021 йилдаги 73-сон ВМҚ);
- 2021-2023 йилларда Ғузор ва Яккабоғ туманлари марказларини ободонлаштириш ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари (16.02.2021 йилдаги 74-сон ВМҚ).
Ҳужжат билан мазкур ҳудудларни тегишли комплекс ривожлантириш дастурлари, лойиҳани молиялаштириш манбалари, инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш чора-тадбирлари, туризмни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.
Қуйидагилар дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:
- саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш;
- аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ишсизлик даражасини пасайтириш мақсадида тадбиркорларни фаол жалб этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш;
- муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш;
- ҳудудлар, йўллар ва кўчаларни ободонлаштириш.
Мавзуга оид
12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади
09:31 / 30.11.2024
Пешку тумани ҳокими ўзгарди
11:18 / 27.11.2024
Миллий симфоник оркестри ходимлари маоши оширилади
09:55 / 15.10.2024