Фан-техника | 20:37 / 11.04.2017
36410
2 дақиқада ўқилади

1800 км'ни 1 соату 48 дақиқада босиб ўта олувчи янги транспорт тизимининг биринчи йўналишлари

Вакуум қувурда йўловчиларни ташиш тизимини яратиш билан шуғулланувчи Hyperloop One компанияси илк марта АҚШдаги 11 йўналиши ҳақида эълон қилди. Ҳисоб-китобларда муҳандислар жой рельефи ва трасса қурилиши хусусиятларини инобатга олишди.

Бостон — Провиденс

Компания ҳисоб-китобига кўра, капсула икки шаҳар ўртасидаги 103 километр масофани 10,7 дақиқада босиб ўта олади. Маршрут давомида икки бекат бўлиши кўзда тутилган.

Google Maps маълумотларига кўра, икки шаҳар ўртасидаги масофани автомобилда босиб ўтиш учун 54 дақиқа кетади, поездда - 33 дақиқа, самолётда эса - 30 дақиқа. 

Шайенн — Денвер — Даллас — Хьюстон

1800 километр узунликдаги маршрут АҚШнинг бирйўла бир неча йирик шаҳридан ўтади. Капсула бутун масофани 1 соат ва 48 дақиқада босиб ўта олади. Худди шундай саёҳат самолётда - 4 соату 20 дақиқа, автомобилда эса - 17 соатни банд қилади.

Чикаго — Питтсбург

Hyperloop One 785 километрли масофани 47 дақиқада босиб ўтишни режалаштирмоқда. Бугунги кунда Чикаго ва Питтсбург ўртасидаги йўлни автомобилда босиб ўтиш - 7 соатдан ортиқ, самолётда эса - 1 соат ва 30 дақиқа вақтни олади.

Денвер аэропорти — Колорадо-Спрингс

Капсула 135 километрни атиги 8,5 дақиқада босиб ўта олади. Hyperloop муҳандисларининг таъкидлашича, бу маршрутда энг узун туннель қурилади, унда оралиқ станциялар бўлмайди. Бундан ташқари, йўналиш тоғли ҳудуддан ўтади.

Бошқа йўналишлар

  • Канзас-Сити — Сент-Луис. Hyperloop икки шаҳар ўртасидаги масофани 12,9 дақиқада босиб ўтади.
  • Лос-Анжелес — Сан-Диего. Капсула 200 километрли йўналишни 12,5 дақиқада босиб ўта олади.
  • Майми — Орландо. 413 километр - 26,1 дақиқада.
  • Портленд — Сиэтл. 280 километр - 17,2 дақиқада.
  • Рено — Лас-Вегас. 730 километр - 42,3 дақиқада.
  • Сан-Антонио — Даллас — Ларедо. 1000 километр.

Мавзуга оид