Жамият | 18:37 / 11.04.2017
5155
1 дақиқада ўқилади
Қорақалпоғистонда 3 ойда ёнғин оқибатида қанча инсон ҳалок бўлгани айтилди
2017 йилнинг шу кунига қадар Қорақалпоғистон Республикасида 170 та ёнғин содир бўлиб, улардан келган моддий зарар 200 миллион сўмдан ошган. Бу ҳақда Kruz.uz хабар бермоқда.
Энг афсусланарлиси, уларда 8 нафар инсон ҳалок бўлиб, 1 киши тан жароҳати олиб шифохонага тушган.
Табиий газдан фойдаланганда алоҳида эътибор қаратилиши талаб этилмоқда. Масалан, шу йилнинг 1 феврал санасида Қўнғирот туманида вақтинча ҳисобда турган 2 фуқаро ва 1 нафар ўсмир уйидаги қўлбола иситиш воситасидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.