Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яккасаройда кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли турар жой биносининг ташқи қисмида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб борган қутқарувчилар томонидан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар хизмати маълум қилишича, бугун, 13 июн куни соат 10:21 да Яккасарой тумани, Нукус кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ташқи қисми (фасади) ёнаётгани ҳақида шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан қутқарув бўлинмалари соат 10:23 да воқеа жойига етиб борган ва ҳозирда ёнғинни ўчириш ишларини амалга оширмоқда.
Шунингдек, хавфсизлик чоралари доирасида кўп қаватли уйдаги барча фуқароларни эвакуация қилиш ишлари ташкил этилган.
Маълум қилинишича, вазият тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Мавзуга оид
09:25
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026