Ўзбекистон | 20:10 / 11.04.2017
41156
1 дақиқада ўқилади

Президент раислигида видеоселектор мажлис бўлиб ўтди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 11 апрель куни навбатдаги видеоселектор мажлис ўтказилди. 

Йиғилишда Парламент раҳбарияти, президентнинг давлат маслаҳатчилари, ҳукумат аъзолари, вазирлар, компания ва уюшмалар раҳбарлари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, Тошкент шаҳри ҳокими, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Видеоселектор йиғилишининг кун тартибида ҳаётий муҳим масалалар бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш юзасидан кўрилаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги масалалари ўрин олганди.

Шунингдек, мажлисда вилоятлар, туманлар ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллий бюджетларнинг солиқ тушуми базасини кенгайтириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган муаммоларни ҳал этиш юзасидан вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг вазифалари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилган.

Мавзуга оид