Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: ABC бошловчиси бир неча сонияга жонли эфирда эканини унутиб қўйди
Австралиянинг ABC телеканали бошловчиси Наташа Экселби жонли эфир вақтида ноқулай вазиятга тушиб қолди. Нима юз берганини тушунганидан кейин эса, бошловчи яна бир неча сония ўзига кела олмади.
The Independent газетасининг ёзишича, ролик ижтимоий тармоқларда оммалашиб кетган, бошловчи ҳодисадан кейин катта экранда кўринмай қолган. Маҳаллий ОАВ Экселби ишдан бўшатилгани ҳақида ёзган бўлса, ABC телеканали раҳбарияти бундай хабарларни инкор этди. Канал янгиликлар хизмати раҳбари Гавен Мориснинг айтишича, бу каби ҳолатга ҳамма тушиши мумкин, чунки бошловчилар робот эмас, балки инсонлардир.
"Биз эфирларга жиддий қараймиз, аммо мукаммалликни талаб қилмаймиз. Ҳеч ким ҳеч қачон бундай ахмоқона хато учун жазоланмайди", — деб қўшимча қилган Моррис.
The Guardian газетасига кўра, бошловчи барибир малака ошириш курсларига юборилган ва бирмунча вақтдан кейин эфирга қайтади.
Мавзуга оид
18:18 / 13.01.2026
Meta Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг қарийб 550 минг аккаунтини блоклади
18:29 / 17.12.2025
Аҳмад ал Аҳмад — Австралиянинг суриялик қаҳрамони
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
13:22 / 15.12.2025