Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон: Сурия кимёвий ҳужум амалга оширса, "катта ҳақ тўлайди"
Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис агар Сурия кимёвий қурол қўлласа, "катта ҳақ тўлашини" айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, Мэттис "Сурия президенти Башар Асадгина нима учун кимёвий қурол ишлатганини билишини" айтди.
Мэттис Асад "АҚШнинг жавоб зарбаларини ҳисобга олган ҳолда кимёвий ҳужум ҳақида афсус қилаётганига" умид билдирди.
Аввалроқ Пентагон Суриядаги Шайрат аэродромига берган ракета зарбаси Асад армияси самолётларининг бешдан бир қисмини йўқ қилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
06:40 / 15.06.2026
Пентагон НУЖлар ҳақидаги 72 та янги ҳужжатни эълон қилди
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026