Янги Зеландия сўнгги 50 йил ичидаги энг кучли бўронга тайёргарлик кўрмоқда
Янги Зеландия сўнгги 50 йилдаги энг кучли бўронга тайёргарлик кўрмоқда, маҳаллий ҳукумат кишиларни хавфсиз жойга кўчириш ҳақида топшириқ берди, мамлакатнинг баъзи минтақаларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди, деб хабар бермоқда New Zealand Herald газетаси.
Маҳаллий об-ҳавони кузатиш хизматининг тахминича, “Кук” довулининг яқинлашиши туфайли қатор ҳудудларда кучли жала ёғиши, баландлиги беш метргача бўлган тўлқинлар ҳосил бўлиши ва шамол тезлиги соатига 41 метр сонияга қадар етиши мумкин.
300га яқин ўқув муассасалари ёпилди, мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда. Мамлакат ичидаги авиақатнов қисман тўхтатилган.
Сўнгги бор мамлакатда бундай кучли довул 1968 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда "Жизель" довули мамлакатга худди “Кук” каби апрель ойида ёпирилганди. Мураккаб об-ҳаво шароити туфайли Шимолий ва Жанубий ороллар ўртасида мунтазам рейсларни амалга оширган "Вахине" кемаси чўкиб кетган, 50дан ортиқ инсон ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
23:07 / 05.09.2024
Янги Зеландияда маори халқининг янги қироличасига тож кийдирилди
22:28 / 03.09.2024
Янги Зеландия чет эллик туристларга солинадиган солиқни кескин оширади
09:14 / 06.08.2024
Филиппинда тропик бўронлар қурбонлари сони 48 кишига етди
08:32 / 06.08.2024