Спорт | 08:10 / 13.04.2017
27766
2 дақиқада ўқилади

Криштиану Роналду футбол тарихида рекорд ўрнатди

Фото:© EPA/FILIP SINGER

Мадриднинг "Реал" футбол клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол тарихида еврокубокларда юзта гол урган биринчи ўйинчига айланди.

Форвард томонидан ЕЧЛ чорак финалидаги Германиянинг "Бавария" жамоаси дарвозасига киритилган иккита тўп португалиялик учун ўз фаолияти давомида еврокубокларда урилган 99 ва 100-тўпига айланди. 32 ёшли португалиялик бу кўрсаткичга эришиш учун 143 учрашув ўтказиши етарли бўлди.

Ушбу рўйхатда иккинчи ўринни "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси 97 гол билан эгаллаб турган бўлса, учинчи поғонада "Реал" ва "Шальке" жамоалари собиқ форварди Рауль 76 тўп билан қайд этилган. Амалдаги футболчилар орасида эса бу борадаги учинчи кўрсаткич "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичга тегишли - 56 гол.

Роналду 100та голдан 16тасини "Манчестер Юнайтед", 84тасини эса - "Реал" сафида урган. У еврокубоклардаги биринчи тўпини Венгриянинг "Дебрецен" жамоаси дарвозасига 2005 йилнинг 9 август куни киритган. 

Мавзуга оид