Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доиралари учрашади
19 апрель куни Тожикистон Миллий кутубхонасида Тожикистон-Ўзбекистон бизнес форуми бўлиб ўтади. Учрашув 17 апрель куни очилувчи Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси доирасида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «АП».
«Учрашув икки томонлама ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий муносабатларни ривожлантириш, шериклар топиш, қўшма корхоналар ташкил этиш, сармоялар ва замонавий технологияларни жалб этиш, икки томонлама савдо айланмаси ҳажмини оширишга йўналтирилган», - дея таъкидлаб ўтган нашр манбаси.
Ўзбекистон маҳсулотлари биринчи кўргазма-ярмаркаси эса Душанбедаги «Пойтахт-90» савдо марказида 17-21 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон корхоналари Душанбеда саноат маҳсулотлари, хусусан машинасозлик соҳаси, юқори сифатли автомобиль саноати, кимё саноати, енгил, текстиль, электротехника, парфюмерия, фармацевтика, мебель саноати маҳсулотларини тақдим этади. Ҳаммаси бўлиб кўргазма-ярмаркада 160дан ортиқ ўзбек корхоналари ўз маҳсулотини намойиш этади.
2016 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш қарийб олти бараварга ошиб, деярли 70 миллион долларни ташкил этди.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
19:03 / 07.10.2025
Тожикистон пойтахтида электр самокат ва гироскутерда юриш тақиқланди
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025