Жамият | 09:31 / 14.04.2017
13151
2 дақиқада ўқилади

НАСА Сатурн йўлдошида ҳаёт учун шароит мавжудлиги ҳақида жар солмоқда

Американинг фазо агентлиги – НАСА томонидан учирилган "Кассини" фазо зонди юборган суратларга кўра, Сатурннинг йўлдоши Энцеладда ҳаёт пайдо бўлиши учун қулай шароитлар мавжуд бўлиши мумкин. НАСА ахборотномасида шу ҳақда сўз юритилган. 

"Айни вақтда биз яшашга қатор имкониятлари мавжуд бўлган жойни айтишга яқин турибмиз", — деган НАСА илмий раҳбарияти бошлиғи Томас Цурбухен.

Хабар қилинишича, бундай хулосаларга йўлдошда водороднинг аниқлангани сабаб бўлган. У назарий жиҳатдан ҳаёт пайдо бўлиши учун энергия манбаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. 

"Кассини" қарийб 20 йилдирки ўзининг фазовий саёҳатини давом эттирмоқда. Фазовий зонд 2016 йил ноябрь ойи охирларида Сатурн чамбарагини ўрганишни бошлади. Унинг орбитаси шундай ташкил топганки, зонд Сатурн қутблари усти ва остида айланиб, ҳар етти кунда асосий чамбаракнинг ташқи томонидаги ўрганилмаган ҳудудига "шўнғийди". 

Таъкидланишича, сайёра чамбараклари яқинидан ўтиш "Кассини" умри поёнига етаётганини англатади. НАСАнинг маълум қилишича, қурилмадаги ёқилғи тугаб бормоқда, келаси йилда у ўз вазифасини тамомлайди. 

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2017 йил 15 сентябрда зонд Сатурн атмосферасига киради. Шу йўл билан, зондни ишлаб чиққанлар сайёра йўлдошини қурилма қолдиқларидан асрашни режалаштирмоқда. 

"Кассини" НАСА, ЕКА ва Италия космик агентлигининг қўшма лойиҳаси бўлиб, у 1997 йилда фазога кўтарилган, 2007 йилда Сатурнга етиб келган эди. Сўнгги 12йил мобайнида сайёранинг ўзини, чамбараги ва йўлдошини ўрганган. "Кассини", хусусан, Сатурннинг энг йирик йўлдоши Титанда суюқ метан денгизи ва Энцеладда океани борлигини аниқлаган. 

Мавзуга оид