Спорт | 23:36 / 14.04.2017
42883
1 дақиқада ўқилади

Роналду жинсий зўравонликда айбланмоқда. Сирни яшириш учун у 375 минг доллар тўлаган

Германиянинг Spiegel журнали Португалия терма жамоаси ва «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни жинсий зўравонлик қилишда айблаб чиқди. Футболчи 2009 йилда АҚШда шундай можароли ишга аралашиб қолган. Воқеа юзасидан олиб борилган тергов журнал сайтида эълон қилинган.

Манба берган хабарга кўра, воқеа 2009 йилнинг 13 июнь куни Лас-Вегасда (Невада штати) содир бўлган. Ўшанда Роналду қариндошлари билан дам олаётган бўлган. Нашрда ёзилишича, ўша пайтда 20 ёшлар атрофида бўлган америкалик қиз Роналду унга жинсий тажовуз қилганини билдирган.

Роналду адвокати 2010 йилнинг 12 январида  унга Роналдуга қўйган айбидан воз кечиши ва жим юриши учун 375 минг доллар товон пули тўлаган.

Мавзуга оид