Саккиз оёқ-қўл билан туғилган бола Ҳиндистонда операция қилинди
Саккиз оёқ-қўл билан туғилган бола Ҳиндистонда муваффақиятли операция қилинди. Бундай жарроҳлик амалиёти биринчи марта ўтказилиши билан диққатга сазовордир. Бу ҳақида Daily Sabah'да хабар берилди.
17 ойлик Карам Ироқда фавқулодда оғир ҳолатда туғилган - эгизак ҳомиланинг бири онанинг қорнида тўлиқ шаклланиб улгурмаган ва бунинг натижасида иккинчи бола қўшимча оёқ-қўллар билан дунёга келган.
Боланинг отаси Сарвад Аҳмад Надар уни операция қилдириш учун Ҳиндистонга олиб келди, у ерда шифокорлар ортиқча аъзоларни олиб ташлаш бўйича уч босқичли операцияни амалга оширишди.
Дунёда бу касалликнинг атиги беш ёки олти ҳолати маълум, шу боис бундай жарроҳлик амалиёти шифокорлар учун қийин кечгани муқаррар, дейди шифокорлар жамоаси аъзоси, катта ортопед Гаурав Раторе.
"У бизга олиб келинганида атиги икки ҳафталик эди, бундай ҳолатлар камдан-кам учрайди", - деди Раторе.
"Бугунга қадар бизнинг "саргузаштларимиз" муваффақиятли кечди. Карам - жуда довюрак бола, аслини олганда, у жуда бахтли болакай.
.
Jaypee касалхонаси шифокорлари операцияни уч босқичда амалга оширишди - дастлаб ортиқча оёқ ва қўллар олиб ташланди, сўнгра юракдаги муаммолар бартараф этилди. Қолган муолажалар унинг улғайиш даври мобайнида амалга оширилади.
"У менинг ягона ва биринчи фарзандим. Унинг саломатлиги борасида хавотирларим кўп эди, лекин мен ҳеч қачон умидимни узмаганман", - дейди 28 ёшли Надар.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024