Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея асосчиси Ким Ир Сен шарафига ўтказилган ҳарбий параддан фотожамланма
15 апрелда Шимолий Кореяда мамлакат асосчиси, амалдаги президент Ким Чен Иннинг бобоси Ким Ир Сен таваллудининг 105 йиллик юбилейи муносабати билан анъанавий тарзда катта ҳарбий парад ўказилди. Доимо очарчилик хавфи билан яшовчи ва ўзининг коммунистик тузумини ташқи таъсирдан астойдил ҳимояловчи Шимолий Корея Ким Ир Сенни буюк раҳбар ва ажойиб саркарда сифатида хотирлаб келади. Бундан эса Шимолий Корея ҳукумати жорий парадда намойиш қилган ракета мажмуалари, танк ва жанговар самолётлар дарак берди.
Тантанали маросимни мамлакатнинг амалдаги раҳбари Ким Чен Ин кузатиб борди. Шу байрамона кунда Шимолий Корея ОАВ АҚШ номига таҳдидларни такрор билдирди ва иғвогарлик ҳамда "ҳарбий васваса"ни бас қилишни талаб қилди. Халқаро меъёрларга зид равишда ўз ядровий дастурини ривожлантираётган Пхеньяннинг таъкидлашича, агар иш катта кўламли тўқнашувга етиб борса, АҚШ қуролли кучлари Шимолий Кореянинг шиддатли зарбасига дош беролмайди.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
21:21 / 26.12.2025