Жамият | 07:29 / 15.04.2017
5854
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланкада чиқиндилар уюми 40 уйни босиб қолди

Фото: AFP

Шри-Ланка пойтахти Коломбода уйларни чиқинди уюмлари босиб қолиши оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди, деб маълум қилди 14 апрелда ҳинд ОАВ. Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида 3 бола ҳам бор. Яна 11 киши жароҳат олган.

Маълумотларга кўра, узоқ давом этган ёмғирлар сабабли чиқиндихонадаги чиқиндилар уюми уйлар томон ҳаракатлана бошлаган, сўнгра ёниб кетган ва уйларни босиб қолган. Охирги маълумотларга кўра, уюм остида 40 уй қолиб кетган. 

"Омон қолганлар қидирилиши давом этмоқда", деб айтилган маҳаллий полицияда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид