Тошкентда фуқарони 4 миллион сўм ва 3 минг долларга чув тушириб кетган фирибгар ушланди
Самарқандлик 1992 йилда туғилган фуқаро фирибгарликни ўзига касб қилиб, қорақалпоғистонлик аёлни чув туширди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.
Бу ёш йигит пойтахтнинг Яшнобод тумани ҳудудида 1971 йилда туғилган, вақтинча Миробод туманида рўйхатда турган аёлни алдаш йўли билан ишончига кириб, уй олиб беришни ваъда қилиб 4.000.000 сўм ва 3000 АҚШ долларини олиб кўздан ғойиб бўлади.
Бироқ фирибгарнинг нағмаси ўтмади. У ички ишлар ходимлари томонидан кўп ўтмай ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни содир этиш сабабларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024