Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда деярли 5,5 минг км йўл реконструкция қилинади
2017 йилнинг 15 апрель куни “Тараққиёт стратегияси” марказида 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокамаларини ўтказишга хизмат қилувчи “Доимий фаолият юритувчи ишчи майдон”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Тараққиёт стратегияси марказининг ижрочи директори Акмал Бурҳонов 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида амалга ошириладиган давлат дастури ва лойиҳалар тўғрисида тақдимот намойиш этди.
Жумладан, тақдимотда ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналиши бўйича 2017-2019 йилларда амалга ошириладиган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Маълум бўлишича, 2017-2019 йилларда республика бўйлаб 5454 км. йўллар реконструкция қилинади. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси - 295 км., Навоий вилояти - 216 км., Самарқанд вилояти - 479 км., Тошкент шаҳри - 332 км., Андижон вилояти - 324 км. ва бошқа вилоятлар - 3808 км.




Мавзуга оид
13:37 / 02.06.2026
Кимё саноатида 2,8 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
20:39 / 11.04.2026
Хонандалар тўлаган солиқлар кескин камайгани маълум бўлди
07:33 / 21.02.2026
Келажак шакли: Хитойда 2026 йилда битадиган 12 йирик лойиҳа
14:39 / 11.10.2025