Жаҳон | 00:47 / 16.04.2017
9456
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда биринчи марта F35 ҳарбий самолётлари гуруҳи жойлаштирилди

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 5-авлоддаги янги F35 қирувчи-бомбардимончи самолётларини биринчи марта Буюк Британияда жойлаштирмоқда.  

"F-35 самолётларининг мавжудлиги Европада қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги менинг устувор фикримни тасдиқлайди", деб айтилган НАТОнинг Европадаги қуролли кучлари олий бош қўмондони Кертис Скапарротти хабарида.    

Унинг айтишича, авиагуруҳнинг жойлаштирилиши "НАТОнинг Европадаги ҳарбий салоҳиятини кучайтиради".

Қанча самолёт жойлаштирилгани маълум қилинмаган, бироқ аввалроқ Пентагон гап кам сондаги машиналар ҳақида кетаётганини маълум қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид