Жаҳон | 23:39 / 16.04.2017
8783
1 дақиқада ўқилади

Трамп: АҚШда қуролли кучларни кучайтиришдан бошқа танлов йўқ

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп 16 апрелда Вашингтонда қуролли кучларни кучайтиришдан бошқа танлов йўқ деб айтди. Трамп бу ҳақда твиттерда ёзди.

"Бизнинг қуролли кучлар тараққий қилмоқда ва жадал суръатлар билан ҳар қачонгидан кучаймоқда. Ростини айтганда, бизда бошқа танлов йўқ", деб ёзган Трамп.

Аввалроқ Трамп АҚШнинг кейинги йилга бюджет лойиҳасида ҳарбий харажатларни ноҳарбий харажатларни, жумладан хорижий давлатларга ёрдамни камайтириш ҳисобига 54 млрд долларга ошириш режалаштирилаётганини маълум қилганди. Трамп унинг президентлиги муддати охирига келиб АҚШ қуролли кучлари дунёдаги энг кучли бўлишини айтиб ўтган.    

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид