Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Март ойида коалиция зарбаларидан Сурия ва Ироқда энг кўп сонда тинч аҳоли ҳалок бўлди
Март ойида АҚШ бошчилигидаги коалиция зарбаларидан Сурия ва Ироқда энг кўп сонда тинч аҳоли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Airwars мустақил мониторинг гуруҳи маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда International Business Times нашри хабар бермоқда.
Коалициянинг Ироқ ва Суриядаги ҳаракатларини кузатиш билан шуғулланувчи гуруҳнинг маълум қилишича, охирги ойларда иккала давлат ҳудудларига берилган авиазарбаларнинг сони "мисли кўрилмаган даражада" ошган.
Airwars маълумотларига кўра, коалиция март ойида Ироққа 268 та, Сурияга эса 434 та зарба берган. Бу зарбалар оқибатида камида 1782 фуқаро ҳалок бўлган.
Ташкилот ходими Алекс Хопкинснинг таъкидлашича, март ойида Сурияда ҳалок бўлганлар сони бир неча маротабага ошган, бироқ бу ҳолат матбуотда жуда оз ёритилган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026