Жаҳон | 16:50 / 17.04.2017
7565
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланка пойтахтида чиқинди уюмининг қулашидан ҳалок бўлганлар сони ортмоқда

Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳрида чиқиндилар уюмининг қашшоқлар туманидаги бошпаналарга қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги. 

Бундан аввал, 26 кишининг ўлгани айтилганди. 17 апрелга келиб ҳарбийлар жами 30 кишининг жасадини чиқариб олган, улар орасида 6 боланинг танаси ҳам бор. Айни дамгача, бедарак йўқолганларнинг аниқ сони маълум эмас. Ҳарбийлар эса, қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. 

14 апрель куни улкан чиқиндилар уюми ёниб кетган ва қашшоқлар туманидаги бошпаналарни босиб қолган эди. Бунинг оқибатида 100дан ортиқ чайла чиқиндилар остида қолиб кетди, 500дан ортиқ одам тураржойидан ажради. Қутқарув ишларига фавқулодда хизматларнинг мингдан ортиқ ходими қатнашмоқда. 

Мавзуга оид