Жаҳон | 14:17 / 18.04.2017
16885
2 дақиқада ўқилади

Австралия ҳукумати хорижликлар учун асосий ишчи визани бекор қилди

Австралия бош вазири Малкольм Тернбулл қисқа муддатли ишчи визалар бекор қилингани ва мамлакатда ишлаш учун виза олиш талаблари кучайтирилганини маълум қилди. 

"Австралияликлар мамлакатда ишга жойлашишда имтиёзга эга бўлишлари лозим. Шу боисдан биз хорижликларнинг мамлакатимизда вақтинча ишлашларига имкон берувчи 457 виза шаклини бекор қилдик", — деган Тернбулл Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаган видеомурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, эндиликда, янгича визаларни "ўз соҳасининг усталари бўлган" ишчиларгина олишади. Бош вазирнинг қўшимча қилишича, мазкур ҳужжатни олиш учун инглиз тилини яхшироқ билан ва соҳада иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади. 

Рейтер агентлигига кўра, янги виза тури икки йилга берилади. Кейинги виза муддати 4 йилга ўзгартирилади. Бироқ, бунинг учун инглиз тилини янада чуқурроқ билиш талаб этилади. 

457-сонли ишчи визаси 1996 йилда таъсис этилган бўлиб, Австралия меҳнат бозорига хорижий ишчилари жалб қилишнинг асосий воситаси бўлиб қолаётган эди. Унинг муддати 4 йилни ташкил этар эди. 

Мавзуга оид