Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азимов ва бошқа масъулларга нақд пул маблағлари бўйича зарур вазифа юклатилди
Рустам Азимов ва бошқа масъуллар олдига нақд пул айланмасини қисқартириш бўйича «кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар» кўриш вазифаси қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматининг 2017 йил биринчи чораги якунларига бағишланган мажлиси вақтида айтилган.
Ҳукумат мажлисида вазирлар ҳисобот берган. Хусусан, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов, Молия вазири Ботир Хўжаев, Иқтисодиёт вазири Галина Саидова, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Саидкамол Хўжаев, шунингдек, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари ҳокимлари Зафар Рўзиев ва Хайрулло Бозоровнинг ҳисоботлари тингланган.
«Улар олдига ҳудудий, молия-бюджет ва солиқ режалаштирилишини такомиллаштириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини ошириш амалий чора-тадбирларини бажариш, туманлар ва шаҳарларнинг субвенсия даражасини пасайтириш ва уларни субвенсиядан чиқариш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш ҳисобига макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлашни таъминлайдиган кечиктириб бўлмайдиган комплекс чора-тадбирлар кўриш юзасидан аниқ вазифалар қўйилди», — дейилган ЎзА хабарида.
Ушбу вазифаларни амалга оширишда вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича биринчи ўринбосарларининг шахсий масъулияти алоҳида қайд этиб ўтилди. Уларнинг ишлари самарадорлиги аниқ мезонлари бўйича баҳоланади.
Мавзуга оид
16:03 / 10.12.2025
Нақд пулга уй-жой ва автомобил олди-сотдиси бекор қилинади
08:29 / 01.12.2025
SIPRI ҳисоботи: Украинадаги уруш фонида қурол савдоси тарихий максимумга чиқди
10:03 / 13.11.2025
2025 йил III чораги: ишсизлар улуши 4,9 фоиз
17:52 / 28.07.2025