Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда ИШИДнинг келиб чиқишига кўра россиялик раҳбарларидан яна бири йўқ қилинди
Ироқнинг Мўсул шаҳри яқинида ИШИД террорчилик гуруҳи раҳбарларидан бири ўлдирилди. Бу ҳақда Ироқ федерал полициясига асосланиб РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.
Генерал-лейтенант Раёд Шокирнинг айтишича, Мўсулнинг ғарбий қисмидаги Ас-Саура туманида Абу Ҳожир ар-Русининг штабига ракета зарбаси берилган.
4 апрель куни ҳам Мўсулда ИШИД раҳбарларидан икки нафари, нефть савдосига масъул бўлган Абу Мария ар-Руси ҳамда ҳарбий қўмондон Абу Муҳожир ар-Руси ўлдирилганди. Русилар келиб чиқишига кўра россиялик экани айтилади.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026