Фан-техника | 21:33 / 18.04.2017
18780
2 дақиқада ўқилади

Mercedes-Benz келажак автомобиллари дизайнини намойиш қилди

Германиянинг Mercedes-Benz компанияси Шанхай автокўргазмасида Concept A Sedan седани прототипини намойиш этди. У немис автомобилсозлик саноати намоёндасининг келажакдаги ихчам автомобиллари қандай бўлиши ҳақида тасаввур уйғотади. 

Прототип габарит ўлчамлари 4569*1869*1463 ммни ташкил этади. Ушбу концепт-кар дизайнига хос бўлган илк элементлар шу йилнинг январь ойида Aesthetics Aда намойиш қилган эди. Унинг ташқи кўриниши Mercedes SL ва AMG GT R каби моделларга ўхшаб кетади.

Албатта, ҳозирча, бу концепт-кар, шу сабабли компания унга ўрнатиладиган мотор ҳақида маълумот бермаган. Ҳозирги серияли ишлаб чиқариладиган Mercedes-Benz CLA 150 ва 211 от кучига эга двигателлар билан тақдим этилмоқда. 

Янги авлод A-Class  MFA модуль платформасида ишлаб чиқилади ва тўрт эшикли Audi A3 ва BMW 1-Series моделлари билан рақобат қилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, ушбу шасси негизида йўлтанламас ҳам барпо этилади. У ўлчами бўйича B-Class моделларига яқин бўлади. У GLA моделларидан бир даража устун бўлиши айтилмоқда. 

Серияли янги авлод A-Class седани 2018 йилда ишлаб чиқилади. 

 

 

Мавзуга оид