Жаҳон | 21:58 / 18.04.2017
49224
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: ИШИД раҳбари ал-Бағдодий қўлга олинган

ИШИД раҳнамоси Абу Бакр ал-Бағдодий Мўсулдан қочиб кетаётган вақтида, Ироқ ва Сурия чегараси ҳудудида қўлга тушган. Бу ҳақда бир қатор араб нашрларида хабар қилинган. Хабарлар БМТ хавфсизлик ва ахборот қўмитаси қошидаги ахборот хизмати бошлиғи Ҳейтам Абу Саидга асосланган ҳолда берилган.

Шу хабарлар билан бир вақтда Мўсул яқинида ал-Бағдодийнинг ёрдамчиларидан бири, Кавказ амири лақаби остидаги Ҳасбулла ал-Кавказий ўлдирилгани ҳақида айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида ал-Бағдодий тарафдорларига мурожаат қилиб, ИШИД кейинги вақтларда жиддий мағлубиятларга учрагани ҳақида маълум қилганди. У жангариларни йирик шаҳарлардан чекиниш ва чекка ҳудудларда курашни давом эттиришга чақирганди.

Февраль ойи ўртасида эса Бағдодий Ироқ ҳудудида берилган авиазарба туфайли жароҳатлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид