Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия парламенти муддатдан аввал ўтказиладиган сайловлар санасини тасдиқлади
Буюк Британия парламенти мамлакатда муддатидан аввал парламент сайловлар 8 июнь куни бўлиб ўтишини тасдиқлади. Бу ҳақда The Guardian газетаси хабар берган.
Сайловларнинг ўтказилиши учун 522 депутат овоз берган, 13 парламентарий қарши чиққан.
Бундан аввал Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй 8 июнь куни мамлакат парламентига муддатидан аввалги сайловлар бўлиб ўтиши ҳақида эълон қилган эди. Аввалига сайловни 2020 йили ўтказиш режа қилинганди. Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, Буюк Британияга барқарор ва кучли ҳукумат керак.
Бу сайловни ўтказиш зарурати Евроиттифоқ билан Brexit'га доир музокараларда мухолифат партиялар томонидан мамлакат позициясининг заифлашув хавфи билан боғлиқ.
3 май куни Буюк Британия парламенти тарқатилади.
Мавзуга оид
19:50 / 24.07.2019
Тереза Мэй истеъфога чиқди
09:30 / 11.06.2019
Тереза Мэй: давлат раҳбарлари замонавий қулликка «йўқ» дея олиши керак
14:30 / 08.06.2019
Лондон кўз ёшларга ишонмади. Британия бош вазири нега истеъфога чиқди?
09:00 / 08.06.2019