Жаҳон | 09:00 / 08.06.2019
5385
2 дақиқада ўқилади

Тереза Мэй Британиянинг консерваторлар партияси етакчиси лавозимидан кетди

Фото: REUTERS / Simon Dawson

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Консерваторлар партияси етакчиси лавозимидан кетди ва бу ҳақда партия раҳбариятини хабардор қилди.

Мэй янги бош вазир сайлангунча ўз лавозимида қолади. Таъкидланишича, янги бош вазир исми июлнинг иккинчи ярмида маълум бўлиши кутилмоқда. 

“Тереза Мэй партия етакчиси лавозимидан кетишини маълум қилгандан кейин қўмита раҳбарияти партия аъзоларини партиянинг янги етакчиси сайловларига номзодларини қўйишга таклиф қилади. Номзодларни илгари суриш душанба, 10 июнь соат 17:00гача давом этади. Ушбу жараён якунланиши биланоқ номзодлар рўйхати эълон қилинади. Мэй янги етакчи эълон қилингунга қадар партия етакчиси вазифасини бажариб туради”, дейилган қўмита баёнотида.

Мэй истеъфога кетишини май охирида эълон қилган. Уни буни қилишга партиядошлари, жумладан вазирлар маҳкамаси аъзолари мажбур қилишган. Улар Мэй Европа Иттифоқи билан Brexit бўйича таклиф қилган янги келишувдан норози бўлишган.

Партия етакчиси лавозимига 10 дан кўпроқ номзод даъвогарлик қилмоқда. Ғалаба қозонишга энг юқори имкониятларга собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон, амалдаги ташқи ишлар вазири Жереми Хант, Brexit масалалари бўйича собиқ вазир Доминик Рааб ва атроф-муҳит масалалари бўйича вазир Майкл Гоув эга.

Мавзуга оид