Жаҳон | 12:34 / 19.04.2017
16646
1 дақиқада ўқилади

Москва-Фарғона самолёти Самарада фавқулодда қўнди

19 апрель, чоршанба куни Москва-Фарғона самолёти соат 8:30да Самарада фавқулодда қўнди. Ҳомиладор бўлган йўловчилардан бирида тўлғоқ тута бошлаган, деб хабар берди Куйбишев транспорт прокурори ёрдамчиси Максим Ворошилов.

37 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлда парвоз вақтида тўлғоқ тута бошлаган. Ҳаво кемаси қўмондони Самарада фавқулодда қўниш ҳақида қарор қабул қилди. Аэропортга тез ёрдам машинаси етиб борган. Аёл шифохонага олиб кетилди.

Айтишича, самолёт рўй берган ҳодисадан сўнг Фарғонага учиб кетган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид