Жаҳон | 23:10 / 20.04.2017
5785
1 дақиқада ўқилади

Германия 2016 йилда қочқинларга неча миллиард доллар сарфлагани маълум қилинди

Фото: AP

Германия 2016 йилда қочқинларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 30 млрд евро сарфлади, жорий йилда рақамлар камроқ бўлади, деб айтди Германия молия вазири Вольфранг Шойбле. 

“Ўтган йили ўттиз миллиард евро эди, бу йил рақамлар камроқ бўлади”, деб айтди у.

Европа Иккинчи жаҳон уруши давридан бери энг жиддий миграция инқирозини бошдан кечирмоқда. Бу биринчи навбатда Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларидаги иқтисодий муаммолар ва бир қатор қуролли ихтилофлар сабаб юз бермоқда. Европа Иттифоқининг Frontex агентлиги берган маълумотларга кўра, 2015 йилда Европа иттифоқига 1,8 миллион муҳожир келган.

Мавзуга оид