Жаҳон | 13:06 / 20.04.2017
4955
1 дақиқада ўқилади

Reuters: АҚШ пўлат импорти миллий хавфсизликка хавф солишини ўрганиб чиқади

АҚШ президенти Дональд Трамп пўлат импортининг миллий хавфсизликка таҳдидини ўрганиб чиқишни режалаштирмоқда. Reuters агентлиги президент маъмуриятидаги манбаларга асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, Трамп 1962 йилда қабул қилинган савдо кенгайтириш тўғрисидаги қонун моддаларидан бирига меморандумни имзолашни режалаштирмоқда. Давлат раҳбари, унга асосан миллий хавфсизлик нуқтаи-назаридан пўлат импортига чеклов жорий қилади. 

Манбалардан бирининг айтишича, денгиз кемаларини зирхлаш учун харид қилинадиган пўлатлар мамлакат хавфсизлиги учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Унинг таъкидлашича, кўрсатма аниқ бир мамлакатга қарши қаратилмаган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид