Ўзбекистон | 20:26 / 21.04.2017
7910
2 дақиқада ўқилади

Ижтимоий соҳа ҳисоботи: Янги иш ўринлари, дори воситалари, аҳолини соғломлаштириш

Бугун Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи чораги натижаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Унда ўндан ортиқ вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди. Ҳар бир соҳа вакили ўз йўналиши бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди. Қуйида Ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналиши бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи диққатингизга ҳавола қилинади:

  • Қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш йўналишидаги ҳудудий дастурлар доирасида 2633 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 17 599 та янги иш ўрни ташкил этилди;
  • Тижорат банклари томонидан фуқароларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, аёлларнинг тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2,5 триллион сўм кредитлар ажратилди;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, пенсионер, ногирон, ёлғиз қариялар ва аҳолининг бошқа ночор қатламларидан 6955 нафари санаторийларда бепул соғломлаштирилади;
  • 343 номдаги дори воситалари, 44 номдаги тиббий буюмлар чекланган нархларда сотувга чиқарилиши белгиланади;
  • 167 турдаги дори воситалари 22 та улгуржи компаниялар томонидан арзонлаштирилган нархларда республикага етказиб берилди;
  • Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида тижорат банклари томонидан 79,2 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Мавзуга оид