Фан-техника | 21:18 / 25.04.2017
24325
2 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy S8'да илк муаммолар қайд этилди

Samsung компаниясининг янги Galaxy S8 флагман смартфони сотувлари йўлга қўйилганига бир неча кун бўлди ва энди у ҳақидаги илк хулосаларни баён қилиш мумкин. Уларнинг энг асосийси - бир қатор муаммоларга қарамай, смартфоннинг жуда яхши сотилаётгани. Hi-Tech Galaxy S8 флагмани билан боғлиқ муаммоларнинг энг йириклари билан бўлишди.

Симсиз зарядлаш ускунаси билан боғлиқ муаммо

Galaxy S8 смартфонининг баъзи соҳиблари ўз телефонларини Samsung'нинг янги симсиз зарядлаш ускунасида қувватлантира олмаётганликларидан шикоят қилишмоқда. Муаммолар, асосан ўтган авлодларнинг симсиз зарядлаш ускуналари билан боғлиқ. Бу, эҳтимол, компания уларнинг S8'га нисбатан қўлланишни тақиқлашига олиб келар. Таъкидлаш жоизки, Samsung Adaptive Fast Charger адаптери эски зарядлаш ускуналарига нисбатан секинроқ "стандарт" тезликда ишлаш имконини яратади.

Юз ифодасини таниш билан боғлиқ муаммо

Samsung Galaxy S8  мазкур технологияга қизиқишнинг янги тўлқинини келтириб чиқарди - у смартфонни блокдан чиқариш учун қўлланади. Маълум бўлишича, баъзи ҳолларда смартфонни блокдан ечиш учун сифатли суратнинг ўзи етарли экан. Шу боис технологиядан электрон тўловларни тасдиқлаш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Унинг қандай ишлаши видеода намойиш этилган:

Сеулдаги ишлаб чиқарувчининг расмий позициясига кўра, ҳозирги вақтда юз ифодасини таний олиш функцияси телефонни блокдан ечишнинг тезкор усули сифатида хизмат қилмоқда. Компания бу технологиянинг хавфсизлик даражаси  Iris-сканери ва бармоқ излари сканерига нисбатан пастроқ эканини тан олади.

Бошқа муаммолар

Бундан ташқари, сотувларнинг бошланишига старт берилганда смартфонда Samsung Bixby овозли ассистентининг йўқлиги, шунингдек бутун дунё бўйлаб баъзи фойдаланувчиларда юзага келган "қизил экран" билан боғлиқ муаммолар ҳам қайд этилди.

Мавзуга оид