Жаҳон | 00:15 / 11.05.2018
8677
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ товарларининг божхонадан ўтиш жараёнини "секинлаштирди"

Америка товарлари Хитой божхонасидан ўтишда қийинчиликларга дуч келмоқда. The Wall Street Journal'нинг АҚШдаги савдо ассоциациялари вакилларига асосланиб хабар беришича, божхона ходимлари Калифорниядан келган апельсин, лимон ва олчалар партиялари, шунингдек АҚШнинг бошқа ҳудудидан келтирилган олмаларни одатдагидан узоқ кўздан кечиришмоқда. Америкалик расмийларнинг маълум қилишича, АҚШдан келтирилган чўчқа гўшти ҳам одатдагидан узоқ текширилмоқда. 

Авваллари олча бир неча соат ичида, апельсин ва лимонлар 1-2 кунда божхона карантинидан ўтар эди, энди эса бу жараёнлар 5-7 кунни ташкил қилмоқда.

Бундан ташқари, манбада таъкидланишича, Ford автомобиллари ҳам "ноодатий равишда қатъий теширувлардан" ўтмоқда. 

Маълумотларга кўра, бу икки мамлакат ўртасидаги савдо уруши билан боғланмоқда.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид