Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия бош штаби: АҚШ Россияга яширинча зарба бериш имкониятига эга
АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа (РҚМ) тизимининг Европада жойлаштирилиши Россияга яширинча ракета-ядровий зарба бериш имкониятини яратади. Бу ҳақда Россия қуролли кучлари бош тезкор штаби бошлиғи биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Виктор Познихир маълум қилди.
"АҚШ РҚМ тизимларининг Европада, РҚМ кемаларининг Россия ҳудудига яқин денгиз ва океанларда бўлиши Россияга қўққисдан ракета-ядровий зарба бериш учун кучли яширин зарба компонентини яратади", деб айтди Познихир.
Бундан ташқари, ҳарбий мутахассис Михаил Ходаренок Россия ва АҚШ ўртасида РҚМ муаммолари бўйича мулоқот қилиш имконияти борлигига шубҳа билдирган.
Мавзуга оид
11:32
Apacheʼни “қулатган” ироқлик деҳқон – Америка ҳарбий вертолётини милтиқда уриб тушириб бўладими?
10:45
Россияда ҳарбий хизмат учун маҳкумлар доирасини кенгайтириш таклиф этилди
10:20
Ҳужжатсиз қолган аёл ва уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
09:30