Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
29 апрель Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасаяди
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 29 апрель куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол секундига 12-17 метргача кучаяди. Кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 15-17 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-11, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2200 метрдан баланд ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Кечаси 7-12, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
19:05 / 15.06.2026