22:59 / 28.04.2017
7133

БМТ бош котиби қурол-аслаҳа пойгаси бошланишидан огоҳлантирди

Фото: RIA

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Шимолий Кореянинг ядровий фаоллигига қарши қаратилган ҳаракатлар қурол-аслаҳа пойгаси бошланишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Мен минтақада ҳарбий таранглик, жумладан хатолар ва тушунмовчиликлар хатаридан хавотирдаман. Жумладан, мен Шимолий Кореянинг беқарорлаштирувчи фаолиятига қарши ҳаракатлар қурол-аслаҳа пойгаси ва кескинликка олиб келиши мумкинлигидан хавотирдаман", деб айтди Гутерриш.

Гутерриш тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун Шимолий Корея билан алоқа каналларини очишга чақирди.

Top