Фан-техника | 19:07 / 29.04.2017
8394
1 дақиқада ўқилади
Тармоқда LG’нинг янги смартфони илк суратлари пайдо бўлди
Technobuffalo.com интернет сайти LG G6’нинг янги кичрайтирилган нусхаси ҳақида илк тафсилотларни тақдим этди.
Маълум бўлишича, LG G6 Mini 5,4 дюймли экранга эга бўлади, у LG G6 каби – 18:9 томонлар нисбатига эга. Янги смартфон расман қачон чиқарилиши номаълум.
Февралда компания иккита янги савдо маркаси: LG G6 Mini ва LG G6 Lite’ни рўйхатдан ўтказди. Бу эса LG G6’нинг кичрайтирилган нусхаси чиқарилиши ҳақидаги миш-мишларни тасдиқлайди.
Эслатиб ўтамиз, LG 2014 йилда ҳам кичик моделлардан бирини тақдим этганди – ўшанда G2 mini смартфони тақдим этилган.
Мавзуга оид
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022
LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
09:00 / 19.08.2022
LG CordZero А9 Essential ишончли ёрдамчи билан самарали тозалаш
16:59 / 11.08.2022