Видео: Маскдан юқори тезликда ҳаракатланиш учун ер ости туннеллар тизими
SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск ўзининг яна бир янги лойиҳаси – ер остидаги туннеллар тармоғи бўйича жиҳатларни маълум қилди. Бу ҳақда Business Insider хабар бермоқда.
У TED Talk тадбири доирасидаги чиқиши давомида лойиҳанинг якуний варианти қандай кўринишга эга бўлиши тасвирланган видеоёзувни ҳам кўрсатди.
2016 йилнинг охирида ташкил этилган The Boring Company’дан лойиҳа Маскнинг энг сўнгги ғояларидан бири ҳисобланади. Ишларга SpaceX муҳандиси Стив Дэвис раҳбарлик қилмоқда.
Маълумотларга кўра, компания Лос-Анжелес остида ер ости туннеллар тармоғини яратиш истагида.
Тақдим этилган видеоёзувда автомобилнинг йўл четида жойлашган махсус платформага келиши ҳамда у орқали машина ер остига тушишини кўриш мумкин. Шундан сўнг платформа ер тагидаги туннеллар тизими бўйлаб ҳаракат қилади.
Бундай ҳаракатланиш тезлиги соатига 200 километрга тенг. Шу билан бирга, автомобилнинг ўзи ҳаракатланмайди. Йўл якунида автомобиль янада тепага кўтарилади, шундан сўнг йўлда ўзи мустақил равишда юришни давом эттиради.
Мавзуга оид
15:21
«У ғолиб бўлиши керак». Илон Маск Трампни қўллаб-қувватлади
22:34 / 30.09.2024
Илон Маск «дронлар тўдаси» ўртасида жанглар содир бўлишидан огоҳлантирди
00:41 / 29.09.2024
SpaceX ва NASA Халқаро космик станцияга тўққизинчи Crew Dragon’ни учирди
21:50 / 28.09.2024