Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сноуден сўз эркинлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Фото: nrk.no
Норвегиянинг ПЕН-клуби вакиллари Москвада АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуденга сўз эркинлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Карл фон Осецкий номидаги мукофотни топширдилар.
Ўтган йил ноябрда ПЕН-клуб (профессионал ёзувчилар, шоирлар ва журналистларни бирлаштирувчи халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти) Сноуденга мукофотни тақдим қилиш маросимида унинг ўзи шахсан иштирок эта олишига умид қилган ҳолда мукофотнинг берилишини 2017 йил июнигача қолдиришга қарор қилганди. Бироқ клуб маълумотига кўра, мукофот ўз эгасига ўтган ҳафтада топширилган, бироқ бу ҳақда эндигина маълум бўлди.
Маълум қилинишича, Сноуденга мукофотни Москвадаги меҳмонхоналардан бирида Норвегия ПЕН-клуби бошқарув раиси ва бош котиби Вильям Нюгор ва Хаге Ньют Нури топширганлар. "Мен сизнинг ва норвег ПЕН-марказининг қўллаб-қувватлови учун миннатдорман", деб айтган Сноуден мукофотни олиш вақтида.
ПЕН-клуб бу мукофотнинг Сноуденга топширилишини 2016 йил мартида эълон қилган. Бироқ Норвегия ҳукуматидан Сноуденнинг АҚШга топширилмаслиги бўйича кафолат олинмагандан кейин, ПЕН-клуб "Б режа"ни тузган.
Немис пацифисти ва журналисти, 1935 йилги тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Карл фон Осецкий (1889-1938) номидаги мукофот фикрларни эркин билдириш соҳасида хизмат кўрсатган шахсларга ҳар йили Норвегияда берилади.
Мавзуга оид
08:40 / 23.03.2026
Норвегия Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаларига қизиқиш билдирди
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
13:37 / 14.03.2026
Зеленский: АҚШ санкцияларни юмшатиши Россия позициясини фақат мустаҳкамлайди
11:23 / 13.03.2026