Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
Норвегия Франция билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик келишувини имзолади ва Парижнинг Европа давлатлари учун ядровий “қалқон”ни кенгайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре Парижга ташрифи чоғида Франция президенти Эммануэль Макрон билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолади. Reuters агентлиги маълумотига кўра, ҳужжатда ҳужум содир этилган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатиш масаласи ҳам назарда тутилган.
Стёре қарорни Европадаги хавфсизлик вазияти билан изоҳлади. У Россиянинг кенг кўламли қайта қуролланиши, жумладан ядровий салоҳиятини ошираётгани ҳамда Украинага қарши уруш давом этаётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, Норвегия бош вазири тинчлик даврида мамлакат ҳудудида ядровий қурол жойлаштирилмаслигини маълум қилди.
2025 йил март ойида Франция президенти Эммануэль Макрон Россия бутун Европа учун таҳдидга айланганини билдириб, Франциянинг ядровий ҳимоя тизимини бошқа Европа давлатларига ҳам кенгайтириш таклифини илгари сурган эди.
Мазкур ташаббусни Польша, Литва, Нидерландия, Бельгия, Дания ва Германия қўллаб-қувватлаган. Германия канцлери Фридрих Мерц эса Франция ядровий “қалқони” АҚШ хавфсизлик кафолатларининг ўрнини босмаслиги, балки уларни тўлдириши мумкинлигини айтган.
Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан кейин Франция ЕИдаги ягона ядровий давлат бўлиб қолмоқда. Stockholm International Peace Research Institute маълумотларига кўра, Франция ихтиёрида тахминан 290 та ядровий каллак мавжуд.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026