Ўзбекистон | 17:14 / 01.05.2017
9253
1 дақиқада ўқилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”да учта йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКда учта йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

“Тошкент-4” янги халқаро йўловчи терминали қурилиши давом этмоқда. Шунингдек “Нукус” аэропортининг йўловчи терминали реконструкциядан чиқарилмоқда ва Boeing-787 самолётларига техник хизмат кўрсатиш учун янги ангар ташкил этилмоқда.

Бу лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилга мўлжалланган Инвестицион дастури ҳамда 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси модернизация Дастури асосида амалга оширилмоқда.

Аввалроқ 2017 йилнинг биринчи чорагида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси йўловчи ва юк ташиш ҳажмини оширгани ҳақида хабар бергандик.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид