Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жангарилар Идлибда кимёвий қурол билан боғлиқ янги иғвогарлик тайёрлашмоқда
Фото: Syria Civil Defence ZUMAPRESS / globallookpress
Сурия разведкаси маълумотларига кўра, жангарилар Идлиб вилоятидаги Серакаб аҳоли пунктида кимёвий ҳужум амалга оширилганлигини саҳналаштириш мақсадида тинч аҳолини бир жойга тўплаганлар. Бу ҳақда «Русская Весна» портали суриялик зобит Мухабаратага иқтибос келтирган ҳолда маълум қилмоқда.
“Янги иғвога тайёрланиш учун воқеа жойига «Оқ каскалар” етиб келди. Шунингдек, Серакабга «Ал-Жазира» телеканалининг суратга олиш гуруҳи ҳам етиб келган, уларга маҳаллий жангарилар ёрдам бермоқда”, деб маълум қилди зобит.
Таъкидланишича, Серакаб аҳоли пункти «Ҳайат Таҳрир ал-Шом» террорчилик гуруҳи назорати остида.
Аввалроқ порталнинг маълум қилишича, Эрон ОАВ “оқ каскалилар” гўёки Сурия армияси томондан тинч аҳолига нисбатан кимёвий ҳужум содир этилгани ҳақидаги ёлғон видеороликларни суратга олганликлари учун катта гонорарлар олишганини фош қилганди.
Мавзуга оид
09:45 / 31.03.2026
Германия канцлери суриялик қочқинларни уйига қайтишга чақирди
20:27 / 28.02.2026
Яқин Шарқдаги можаронинг илк куни: Эрон, Сурия, Ироқ ва БААда қурбонлар қайд этилди
13:09 / 28.02.2026
Бундестаг Германияда бошпана бериш қоидаларини қатъийлаштирди
18:35 / 08.02.2026