Жаҳон | 14:37 / 03.05.2017
8227
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Россияни барча савдо чекловларини бекор қилишга чақирди

Фото: EPA

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия томонидан жорий қилинган савдо чекловларини бекор қилиш жараёнини тезлаштириш зарурлигини айтди. Унинг  Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви кутилаётган Сочига парвоз қилишидан аввал билдирган фикрига асосланиб, Haberturk шу ҳақида маълум қилди. 

Туркия етакчиси сўзларига кўра, икки мамлакат вакиллари Анқарага нисбатан жорий қилинган савдо чекловлари масаласида доимий алоқада. 

Эрдўған Сочида Путин билан яна бир бор шу масалани муҳокама қилмоқчи эканини таъкидлади. 

Мавзуга оид