Хитойликлар Лондондаги энг баланд осмонўпар бинони харид қилишди
Хитойнинг CC Land Holdings Ltd ҳолдинги Лондон шаҳрининг энг баланд биноси Leadenhall Building’ни харид қилди. Иморат ўз шакли туфайли “Қирғич” деган норасмий номга ҳам эга. Бу ҳақда Ҳонгконг биржасида тақдим этилган компания ҳужжатида айтилади.
Бинода 46 қават ва тахминан 610 минг квадрат фут офис ва савдо майдончалари бор.
Осмонўпар иморатда қатор халқаро йирик суғурта компаниялари, молия ташкилотлари, шунингдек хизмат кўрсатиш соҳасидаги муассасалар офислари бор. Бинони ижарага беришдан тушадиган йиллик даромад тахминан 51,9 млн. долларни ташкил этади.
CC Land Holdings Ltd 224 метрлик бинони унинг аввалги эгаси British Land and Canada's Oxford Properties компанияси қарздорлиги туфайли сотиб олган.
Бу Буюк Британия кўчмас мулк бозорида 2014 йилдан бери қайд этилган энг йирик келишувга айланди. Ўшанда HSBC банки биноси Қатар фондига 1,18 млрд. фунт стерлинг эвазига сотиб юборилганди.
China Daily’нинг хабар беришича, CC Land Holdings Ltd Лондондаги осмонўпар иморатни тахминан 1,5 млрд. АҚШ долларига харид қилди.
Мавзуга оид
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
10:20 / 23.10.2024
Лондон Украинага қурол сотиб олиш учун бир миллиардлик ёрдам ваъда қилмоқда
12:40 / 16.10.2024
Элчи: Лондон Гуржистон билан мудофаа соҳасидаги музокараларни бекор қилди
13:35 / 12.10.2024