Жаҳон | 12:59 / 03.05.2017
9753
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда кўчки юз берган жойдан беш нафар инсон жасади топилди

Фото: Anadolu

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аюу қишлоғида юз берган кучли кўчки оқибатида ҳалок бўлганлардан беш кишининг жасади топилди, қидирув амалиёти давом этмоқда. 

“Интерфакс”нинг Қирғизистон ФВВга асосан хабар беришича, сешанба куни кечқурун кўчки юз берган жойдан аввалига 1978 йилда туғилган эркакнинг, кейинчалик 2013 йилда таваллуд топган бола жасади топилган.

"Топилган жасадлар ота ва боланики бўлиб, қариндошларига дафн этиш учун топширилди. Ҳаммаси бўлиб 29 апрелдан бошлаб ер остидан 24 нафар ҳалок бўлган шахсдан беш нафарининг жасади чиқариб олинди, қидирув амалиёти бугун эрталаб тикланди, уни тўхтатиш ҳақидаги қарор ҳозирча қабул қилинмади", - дея айтиб ўтган матбуот хизмати ходими.

Унинг сўзларига кўра, Ўш вилоятида жорий йилнинг бошидан бери 45 бора кўчки юз бериш ҳолати қайд этилган, улардан 28 тасида фавқулодда ҳолат юзага келди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид