Жамият | 10:31 / 04.05.2017
28487
4 дақиқада ўқилади

Четлаб ўтиш керак бўлган 8 сув ҳавзаси

Бу сув ҳавзалари доим шубҳали машҳурлик манбаи бўлган: уларнинг баъзилари доим шундай бўлган, бошқалари эса - инсон таъсири натижасида. Ҳар бир сув ҳавзаси ўз табиатига кўра ҳар хил, лекин барчасини бир жиҳат бирлаштириб туради - улардан узоқроқ юрган маъқул.

 

Рио-Тинто, Испания

Дарё суви қизил рангда. Бунга мис ва темирнинг юқори концентрацияси ҳамда сув кислоталиги сабабдир. Бир неча юз йиллар давомида дарёнинг юқори қисмида фойдали қазилмалар қазиб келинади, бу дарёнинг ифлосланишига олиб келган. Унинг заҳарли сувларида балиқлар яшамайди, шу боис қандай иссиқ бўлмасин, бу сув ҳавзасида ҳатто оёқларни ҳам намлаб бўлмайди.

 

Қайноқ кўл, Доминика

Агар бир айби бўлмаганида бу кўл термал курорт бўлиши мумкин эди: сув ҳавзасидаги сув ҳарорати 82-91,5 даража иссиқ. Кўлда нафақат сузиш мумкин эмас, унга ҳатто яқинлашиш ҳам тақиқланади. Қайноқ ҳаво ва вақти-вақти билан ўзини намоён қилувчи лава оқимлари туфайли унда тириклайин қайнаб кетиш ҳеч гап эмас.

 

Читарум, Индонезия

Ғарбий Ява аҳолиси бу дарёни ҳам қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларига, ҳам сув таъминотига, ҳам саноат ва қатор бошқа мақсадлар учун мослаштириб олган. Дарё атрофида 5 миллионга яқин киши яшайди, улар кўп йиллар мобайнида сув ҳавзасини ҳақиқий ювиндига айлантириб юборишган. Агар дарё суви текширилса, ундан Менделеев жадвалидаги барча элементларни топиш мумкин. Табиийки, бундай шароитда аксарият элементлар концентрацияси меъёрдан бир неча баробар кўпдир.

 

Киву, Африка

Сув ҳавзасининг бир текис, кўм-кўк юзаси аслида кишиларда алдамчи таассурот уйғотади. Бу кўл секин таъсир қилувчи ҳақиқий бомбага қиёсланади: сув остида 250 километр куб карбонат ангидрид ва 65 километр куб метан мавжуд. Кўл вулқон фаоллигини оширувчи ва портлаш келтириб чиқариши мумкин бўлган мунтазам ўсувчи рифт водийсида жойлашган. Сўнгги вулқоннинг отилиши сув ҳавзасидаги сувнинг қайнашига ва балиқларнинг тириклайин пишишига  олиб келган.

 

Карачай, Россия

1951 йилнинг октябридан Челябинск вилоятининг сув ҳавзасида суюқ радиоактив чиқиндилар кўмила бошланди. Бугунги кунга келиб, кўлда тахминан 120 миллион юқори радиоактив модда тўпланиб қолган. 2015 йилда бу кўлни бутунлай қоплашмоқчи, бироқ ҳатто бу чоралар ҳам ер ости сувларининг радиоактив заҳарланишини бартараф эта олмайди.

 

Потомак, АҚШ

Бу дарёга на чиқиндилар ташланади ва на радиоактив моддалар. У ўзининг кучли сув ости оқимлари билан хавфли. Кўринишидан сокиндек туюлган бу ҳудуд ҳалокатли таҳдид солади. У ҳар йили сув экстримини яхши кўрувчи ўнлаб кишиларни ҳаётдан олиб кетган.

 

Ҳаворанг қўлтиқ, Буюк Британия

Ташландиқ ҳавзанинг феруза ранг сувларига кўпчилик мафтун бўлади. Бироқ у қанча жалб қилмасин, бу ерда чўмилиш мумкин эмас. Сув оҳактош қоялар сабаб шундай гўзал тусга кирган, унинг рН даражаси эса 11.3 ни ташкил қилади - бу эса тери ва кўзларни қичитиб, замбуруғли инфекциялар ёки ошқозон билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради.

 

Иакова қудуғи, АҚШ

Диаметри 4 метр бўлган сув ости ғори минглаб дайверларни ўзига жалб қилиб келади. Сув остида бир неча тор ўтиш жойлари билан боғланган ғорлар бўлиб, саргузаштсеварлар бу ерни тадқиқ қилишга қизиқиб қолиши аниқ. Бироқ қудуқ қанчалик чиройли бўлса, шунчалик хавфли. Сув ости йўлаклари 8 нафар дайверни ҳаётдан олиб кетган.

Мавзуга оид