Жамият | 16:34
1952
2 дақиқада ўқилади

“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат

Ўзбекистонда гўзал ва бетакрор манзиллар кўп, лекин Арашан булоқ ва унинг атрофидаги кўллардек бетакрор жойни топиш қийин. Қишин-ёзин 37 градус илиқликда чиқадиган булоқ, чўпонлар ҳаёти, денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўлни кўрсатиш учун “Манзил” лойиҳаси яна саёҳатга отланди.

Наманган вилояти Поп туманида жойлашган Арашансой ва Арашан булоқ Чотқол тоғ тизмасида Поп ихтисослашган давлат  ўрмон  хўжалиги ерлари ҳудудида жойлашган.

Булоқ атрофида Узункўл, Етимкўл, Ойнакўл ва энг катта кўл Тулпоркўл жойлашган.

Кўлларнинг жойлашуви бир-бирига яқин бўлса-да, уларнинг сув ранги, ҳарорати ва атрофидаги манзаралари турфа хил.

Энг юқорида жойлашган Тулпоркўлнинг ёнига борган одам ўзини бошқа оламга тушиб қолгандай ҳис қилади. Минг марта эшитгандан бир марта кўрган яхши деганларидек, кўрсатувни кўриб бунга амин бўласиз.

Ушбу кўрсатув Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланди.

Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун

Мавзуга оид