Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan: шартнома муддати бажарилмаса ишонч телефонига қўнғироқ қилинг
GM Uzbekistan
GM Uzbekistan матбуот хизматининг хабар қилишича, автомобилни етказиб бериш муддати харидор ва дилер ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига асосан белгиланади.
Шунга кўра, компания харидорларни шартномани имзолашдан аввал ундаги шартларни диққат билан ўрганиб чиқиш ҳамда шартномада кўрсатилган тўлов усули, автомобилни етказиб бериш муддати, томонларнинг ҳуқуқ ва бурчларига диққат қилишга чақиради.
Шартномада кўрсатилган муддатлар, тасдиқланган ишлаб чиқариш режасига ва чет элдан келтириладиган бутловчи қисмлар етказилиш муддатларига асосланади. Шунингдек, кўп ҳолатларда автомобилни етказиб бериш шартномада кўрсатилган муддатлардан аввалроқ амалга оширилишини қайд этиб ўтиш лозим.
Тузилган шартномага асосан автомобилларни етказиб бериш муддати бузилган ҳолатларда, харидор GM Uzbekistan АЖнинг мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати (Call center) 141-77-77 телефон рақамига ёки компаниянинг 147-14-14 ишонч телефонига ўзини қизиқтирган маълумотларни олиш учун тўғридан-тўғри қўнғироқ қилиш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
10:55 / 21.11.2025
Cobalt учун олинган ҳар бешта шартноманинг фақат биттасига тўлов амалга оширилган
18:15 / 16.09.2025
2027 йилдан уй-жой олди-сотдиси онлайн тарзда тасдиқланади
13:11 / 01.08.2025
Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди
10:06 / 19.07.2025